Ссылки доступа

Дариға Назарбоеванинг қудаси Берик Имашев МСК раҳбари лавозимини тарк этди


Kazakhstan - Berik Imashev, member of senat of parliament. Astana.

Берик Имашев Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимидан озод этилди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг тегишли фармони 25 январь куни Акорда сайтида эълон қилинди.

Собиқ адлия вазири ва президент ёрдамчиси Берик Имашев 2016 йилнинг сентябридан буён Қозоғистон МСК раиси лавозимида ишлаб келаётганди. Айни пайтда МСКга собиқ сенатор Нурлан Абдиров раҳбарлик қилди. Абдировнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан депутатлик ваколатларини тугатиш тўғрисидаги президент фармони бугун эълон қилинди.

Берик Имашев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг қудаси ҳисобланади. Дариға Назарбоеванинг ўғли Нурали Имашевнинг қизи Аидага уйланган.

2021 йилги парламент сайлови чоғида МСК ўша пайтда мазкур орган раҳбари Имашев ва ўша пайтдаги депутатликка номзод Дариға Назарбоеванинг қариндош-уруғлари бўлганида манфаатлар тўқнашуви ва қонун бузилишини кўрмаганини маълум қилди.

Кўпчилик таҳлилчиларнинг фикрича, амалдаги президент Қасим-Жомарт Тўқаев ва собиқ президент, «Нур Отан» партияси асосчиси ва раҳбари Нурсултон Назарбоев тарафдорлари ўртасида ҳокимият учун кураш авж олаётгани сабабли Имашев Марказий сайлов комиссияси раҳбари лавозимини тарк этди.

61 ёшли Имашев МСК раиси этиб тайинланишидан олдин бир неча йил Қозоғистон адлия вазири бўлиб ишлаган. 2007–2008 йилларда Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Қозоғистон президентининг ёрдамчиси бўлган. 2012 йилга қадар уч йилга яқин парламент Сенати аъзоси бўлган.

XS
SM
MD
LG