Ссылки доступа

Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида «энергетика ортиши» оқибатида электр энергияси узилди


25 январь куни Қозоғистоннинг бир қатор вилоятлари аҳолиси электр таъминотида ва интернет алоқаси ишида узилишлар ҳақида хабар беришди. Уларга кўра, Олмаота, Чимкент, Тараз ва Толдиқўрғоннинг қатор туманларида электр таъминотида узилишлар содир бўлган.

«KEGOC» электр тармоқларини бошқариш компаниясининг хабар беришича, 25 январь куни Нур-Султон вақти билан соат 11:59 да «Марказий Осиё энергетика тизимида юзага келган жиддий фавқулодда номутаносиблик туфайли» 500 га яқин электр энергияси транзити учун қувват узилиб қолган.

Қозоғистон жанубидаги йирик шаҳарларда электр энергияси узилиши туфайли светофорлар ишламай қолди. Олмаота туманларининг айрим аҳолиси 10-15 дақиқадан сўнг электр таъминоти қайта тикланганини маълум қилди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти умуман тўхтамаган.

25 январь куни тушга яқин, ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг шарқий қисмида ҳам электр энергияси узилган.

Қирғизистон Миллий энергетика холдинги Марказий Осиёнинг Бирлашган энергетика ҳалқасидаги фавқулодда тўхташдан кейин мамлакат энергетика тизими босқичма-босқич тикланишни бошлаганини маълум қилди. Ушбу электр узилишидан қанча абонент жабр кўргани ҳозирча номаълум.

Мутахассислар Марказий Осиёдаги энергетика инфратузилмаси эскирганини қайд этишмоқда. Деярли барча электр станциялари Совет Иттифоқи даврида, айримлари Совет Иттифоқи парчаланишидан анча олдин қурилган.

XS
SM
MD
LG