Ссылки доступа

Бишкекда электр таъминоти қисман тикланди


Қирғизистон энергия тармоғидан чиқиб, мамлакат ҳудудларида секин-аста электр энергияси таъминоти қайта бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот котиби Жийде Зоотбекова маълум қилди.

Шунингдек, у Бишкекнинг ярми ҳам электр энергиясига ёқилганлигини, қолган ярмини улаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги энергетика компанияларига Бирлашган энергетика ҳалқасини четлаб ўтган истеъмолчиларни энергия билан таъминлашни босқичма-босқич тиклашни бошлаш бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди. Мамлакатдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари нормал ишламоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Марказий Осиё энергетика тизимидаги носозлик минтақанинг энергетика тизимларидан бирида содир бўлган.

25 январь куни, Бишкек вақти билан тушга яқин электр энергияси узилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси етказиб бериш тўхтатилган. ОАВ хабарларига кўра, Қозоғистон жануби ва Ўзбекистоннинг шарқий қисмида ҳам электр энергияси узилган.

XS
SM
MD
LG