Мазкур мурожаатнома OutInChurch ташаббуси доирасида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган.
Мурожаатнома муаллифлари жинсий ориентация черковга хайрихоҳлик тамойилини бузишга тенглаштирилмаслиги ёки ишдан бўшатиш учун сабаб бўлмаслиги лозимлигини қайд этганлар.
Сўнгги бир неча йил ичида Германия ва АҚШдаги католик руҳонийлар бир жинсли жуфтликларни маъқуллаб, епископларни бундай никоҳлар учун рухсат беришга чақира бошлаганлар. Ватикан ўтган йили бу каби илтимосларнинг барчасини рад этган. Рим папаси Франциск ўшанда черков қарори дискриминация бўлиб ҳисобланмаслигини урғулаган. Аввалроқ у бир жинсли жуфтликлар учун фуқаро никоҳига оид қонун қабул қилишга чақирган эди.