Ссылки доступа

Қозоғистонда West Oil Software ходимлари иш берувчининг талабларни бажармаганидан норози


West Oil Software МЧнинг норози ходимлари видеомурожаат билан чиқишди.

Ўтган йили Манғистау вилоятининг Қорақиян туманида икки ҳафтадан кўпроқ иш ташлаш эълон қилган ва компания раҳбарияти ўз шартларини қисман бажаришга ваъда берганидан сўнг иш ташлашни тўхтатган West Oil Software компанияси ходимларининг айтишича, иш берувчи янги жамоа шартномасини имзоламаяпти.

Ишчиларнинг сўзларига кўра, келишув битими имзоланишидан олдин West Oil Software раҳбарияти ишчиларнинг талабларини ҳисобга олмади. Бу кескинликнинг кучайишига олиб келди ва энди иш берувчи «қонуний талабларни бажармаяпти».

«Биз, West Oil Software МЧЖ ходимлари ва жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича тузилган комиссия аъзолари раҳбарият қўлида восита бўлишни истамаймиз. Агар West Oil Software МЧЖ раҳбарияти ходимларнинг талаблари ва келишув битими шартларига риоя қилмаса, сиздан West Oil Software томонидан Oil Transport Corporation МЧЖга берилган давлат мулкини қайтариб беришингизни ва бизни тузилмага ўтказишингизни сўраймиз», — дейди видео муаллифлари.

West Oil Software компанияси “Мангистаунайгаз«нинг шўба корхонаси бўлган Oil Transport Corporation компаниясига сервис ва транспорт хизматларини кўрсатади ҳамда Манғистау вилоятининг Қорақия туманидаги «Жетибай» конида қудуқларни тозалаш билан шуғулланади.

West Oil Software ширкатининг 500 га яқин ишчиси ўтган йилнинг 23 августидан бери иш ҳақини ошириш ва раҳбариятнинг ўз касаба уюшмаси фаолиятига тўсқинлик қилишни тўхтатиш талаби билан икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида иш ташлашган эди.

9 сентябрь куни иш берувчи иш ҳақини 36 фоизга ошириш ва байрам мукофотларини тўлашга рози бўлгач, иш ташлаш тўхтатилди. Келишув битими тўғрисидаги баённомани «КазМунайГаз» ва “Манғистомунайгаз” компаниялари вакиллари ҳам имзолади. West Oil Software ширкати раҳбари ўринбосари Азамат Нагиметов Озодликка кузда 1 сентябрдан бошлаб компания ишчилар маошини оширганини айтди.

XS
SM
MD
LG