Ссылки доступа

Популизмми? Тожикистон ҳукумати ялпи ички маҳсулот 9 фоизга ўсишини маълум қилди (видео)


Власти Таджикистана утверждают, что рост ВВП за год составил 9,2%. Это правда?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:38 0:00

Власти Таджикистана утверждают, что рост ВВП за год составил 9,2%. Это правда?

Тожикистон ҳукумати 2021 йилда ялпи ички маҳсулотнинг кескин ўсишини эълон қилди. Мамлакат бош вазирининг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб пандемия ва умумий иқтисодий таназзулга қарамай, бу кўрсаткич 9 фоиздан ортиқни ташкил қилди.

Аммо, мустақил экспертларнинг фикрича, бу рақамлар иқтисодиётдаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмайди.

Тожикистон ҳукумати 2021 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 98 миллиард 900 миллион сомонийни ёки ҳозирги курс бўйича тахминан 8 миллиард 730 миллион долларни ташкил қилганини даъво қилмоқда. Ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоизни ташкил этди.

Бош вазир мамлакат ҳақиқатан ҳам кўпроқ маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришни бошлаганига аниқлик киритмади ва қайси соҳада энг юқори ўсишни кўрсатганини тушунтирмади. Ҳисоботда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг атиги 4,3 фоизга ўсиши қайд этилган.

Шунингдек, фақат янги очилган корхоналар сони ҳақидаги рақамлар эълон қилинган, қанчаси ёпилгани эса айтилмаган. Худди шу услубда, статистик маълумотлар бошқа секторларда муваффақиятлар ҳақида хабар берди.

Иқтисодчи Елена Кузминанинг айтишича, улар берган маълумотлар вазиятни тўғри таҳлил қилиш ва расмийлар айтган маълумотларни қайта текшириш учун етарли эмас. Эксперт Тожикистонда жорий йилда инфляция тахминан 8 фоизни ташкил этганини алоҳида қайд этиб, бу ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсишини сезиларли даражада еб қўйганини тахмин қилмоқда. Охирги ойларда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қатори Тожикистонда ҳам озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархи кескин ошгани ҳақида аввалроқ "Настоящее Время" хабар берган эди.

В Таджикистане резко выросли цены на топливо
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:20 0:00

«Тўққиз фоиз — бу ақлдан озган ўсиш, менимча, жуда катта кўрсаткич. Ҳеч бўлмаганда халқ буни пайқаши керак эди», — дейди Кузмина. Аммо, унинг таъкидлашича, негадир Тожикистон аҳолиси бу ўсишни умуман сезмаган.

Сиёсатчи Шокиржон Ҳакимовнинг қайд этишича, ЯИМ ўсишини ҳисоблашнинг турли усуллари мавжуд. Ва Тожикистон расмийлари, унинг сўзларига кўра, энг юқори кўрсаткичларни кўрсатадиган, лекин айни пайтда унчалик тўғри бўлмаган рақамларни танлаган. Ҳакимов буни атайлаб қилинган деб ҳисоблайди.

«Бу миллий иқтисодиётга сармоя ва кредитларни жалб этиш мақсадида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу бизга жуда муҳим», — дейди Тожикистон социал-демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари Шокиржон Ҳакимов. «Аммо Тожикистон иқтисодиётининг аҳволи Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан солиштирганда энг паст даражада. Бу ерда прагматикликдан кўра кўпроқ популизмга берилишган».

Тожикистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши ҳақида батафсил маълумотлар Жаҳон банкининг 2021 йилга мўлжалланган мамлакат иқтисодий ҳисоботи эълон қилинадиган апрель ойига яқинроқ маълум бўлади. Жаҳон банки ўз нашрларида расмийлар томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таянади.

XS
SM
MD
LG