Ссылки доступа

Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тикланганини иддао қилди


Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида, 26 январь тонгги соат 04:00 ҳолатига, электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Энергетика вазирлиги айни пайтда Қоракалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри электр энергияси билан тўла таъминланганини иддао қилди.

Бу орада вазирлик Андижон вилояти бўйича Андижон шаҳрида 70 фоиз, Хонобод 100 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 10 фоиз, Қашқадарё вилояти бўйича Қарши шаҳрида 5 фоиз, Ғузор туманида 70% фоиз (вилоятнинг Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган), Наманган вилояти барча туман ва шаҳарларда 70 фоиз, Сурхондарё вилояти бўйича Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳрида 100 фоиз, Термиз шаҳрида 100 фоиз, Термиз туманида 70 фоиз, Шеробод туманида 15 фоиз, Олтинсой туманида 70 фоиз, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманларида 10 фоиз, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5 фоиз, Сирдарё вилояти бўйича Гулистон шаҳрида 100 фоиз, Янгиерда 100 фоиз, Ширин шаҳрида 100 фоиз, Боёвутда 100 фоиз, Сайхунобод туманида 60 фоиз, Гулистон, Мирзаобод, Ховос, Оқолтин, Сардоба туманларида 100 фоиз, Сирдарё туманида 40 фоиз, Тошкент вилояти бўйича Ангрен шаҳрида 95 фоиз, Бекобод шаҳрида 100 фоиз, Нарафшон шаҳрида 40 фоиз, Олмалиқ шаҳрида 100 фоиз, Чирчиқда 80 фоиз, Оҳангарон шаҳрида 100 фоиз, Бўка туманида 40 фоиз, Бўстонлик туманида 95 фоиз, Зангиота туманида 40 фоиз, Қибрай туманида 95 фоиз, Оҳангарон туманида 80 фоиз, Паркент туманида 80 фоиз, Тошкент туманида 80 фоиз, Қуйи Чирчиқда 50 фоиз, Ўрта Чирчиқда 20 фоиз, Юқори Чирчиқ туманида 60 фоиз, Чинозда 70 фоиз, Янгийўл туманида 5 фоиз электр таъминоти мавжудлигини билдирган.

25 январь куни Тошкент вақти билан соат 11 ларда Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида, жумладан мамлакат пойтахтида электр энергияси узилиб қолган. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бунга Қозоғистон электр тармоғидаги “катта авария” сабаб бўлгани ҳақида баёнот тарқатган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги эса аварияга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб бўлганини билдирган.

XS
SM
MD
LG