Ссылки доступа

Қирғизистонда COVID-19 тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда, мамлакатда дори-дармонларни экспорти тақиқланди


Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 25 январь куни тиббиёт муассасаларини COVID-19 билан касалланишнинг кескин ошишига тайёрлаш бўйича топшириқ берди, деб хабар қилди ҳукумат матбуот хизмати.

Ҳукуматга тиббиёт муассасаларида қўшимча ўринларни зудлик билан тайёрлашни, шунингдек, суюқ кислород станцияларини ишга тушириш масаласини ҳал этиш топширилди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев, ўз навбатида, яқин бир неча ҳафта ичида фуқароларнинг касалланиш даражаси кескин ошиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мамлакатдан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб чиқиш олти ойга тақиқлангани маълум бўлди. Ҳукумат буни «аҳоли ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш», шунингдек, «мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазиятнинг олдини олиш мақсадида» қилингани билан изоҳлади.

Дори воситаларини экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгандан кейин кучга киради.

Сўнгги кунларда Қирғизистонда COVID-19 юқтириш даражаси пасаймоқда, гарчи 5 январдан бошлаб янги касалланишлар сони кундан-кунга ортиб борган эди. 12 январь куни расмийлар Қирғизистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганини эълон қилди, айни вақтда Бишкек «қизил» зонага кирди. Кейинроқ бир ҳафта ичида пойтахтда 24 та мактаб онлайн таълимга ўтказилди.

XS
SM
MD
LG