Ссылки доступа

Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар ажратишга ваъда бермоқда


Хитой раҳбари Си Цзиньпин Марказий Осиё давлатларига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун уч йил давомида 500 миллион доллар ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

25 январь куни Пекин ва собиқ Совет Иттифоқининг бешта республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган «Марказий Осиё-Хитой» онлайн саммитида сўзлаган нутқида Си Цзиньпин маблағлар «аҳолининг турмуш тарзи билан боғлиқ лойиҳаларга» йўналтирилишини айтди.

Хитой раҳбари, шунингдек, жорий йилда минтақадаги беш мамлакатга 50 миллион дозада COVID-19 вакцинасини тақдим этишга ваъда берди. Си Тсзинпин Пекин вакцина ишлаб чиқариш технологияларини баҳам кўриши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG