Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ журналистлар ҳақида яширин ёзиб олинган аудио ва видеоларнинг тарқалишини текширишга тайёр


МВД готово расследовать распространение в Интернете скрытно записанных аудио и видео о личной жизни журналиста Болота Темирова и его коллег. Об этом сообщил заместитель министра внутренних дел Эркебек Аширходжаев в эфире передачи «Азаттык» «Эксперттер талдайт».

Ички ишлар вазирлиги журналист Болот Темиров ва унинг ҳамкасбларининг шахсий ҳаётига оид яширин тарзда ёзиб олинган аудио ва видеоларнинг интернетда тарқалишини текширишга тайёр. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Эркебек Аширхўжаев маълум қилди.

«Агар терговчи журналист Болот Темиров ва унинг ҳамкасблари ҳақида яширин тарзда ёзиб олинган видео ва аудио материаллар интернетда тарқатилаётгани юзасидан тегишли ариза келиб тушса, текширув ўтказилади», деди вазир ўринбосари.

Вазир ўринбосари милиционерларнинг ўзлари ва журналистлар ишхонасидаги кузатув камераларидан олинган видеолар текширилаётганини айтиб, Темировнинг сўзлари тасдиқланса, айбдор милиционерлар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, журналист ва «Temirov LIVE» YouTube канали асосчиси Болот Темиров 22 январь куни кечқурун таҳририятда бир неча соат тинтув ўтказилганда ҳибсга олинган эди.

ИИВ хабарига кўра, Темиров Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 283-моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Шунингдек, «Temirov LIVE» телеканалининг журналистик текшируви мавзуларида қирғиз тилида импровизациялар куйлаган Акин Болот Назаров ҳам ҳибсга олинган. 23 январь куни кечқурун иккаласи ҳам гаров эвазига қўйиб юборилди.

Шу ҳафта ижтимоий тармоқларда Болот Темиров ва Болот Назаровга оид аудио ва видеолар тарқала бошлади. Шубҳали маълумотларга эга аккаунтлар томонидан тарқатилаётган бу ёзувлар яширин тарзда амалга оширилганини кўриш ва эшитиш мумкин.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти Қирғизистонга оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиш бўйича ўзининг «умумий мажбуриятини» эслатди. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс твиттердаги саҳифасида «эркин оммавий ахборот воситалари коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга», деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти вакиллари Қирғизистон Республикасида терговчи журналист, «Temirov LIVE» YouTube канали асосчиси Болот Темиров ва импровизатор Болот Назаровларнинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG