Ташкилот баёнотида журналист рейд чоғида хавфсизлик кучлари унга гиёҳванд моддаларни атай солиб қўйганини айтгани эслатилади.
«Қирғизистон ҳукумати полиция журналист Болот Темировга гиёҳванд моддаларни атай солиб қўйгани ҳақидаги иддаоларни зудлик билан ва ишончли тарзда текшириши ҳамда унинг ахборот агентлиги ходимларининг эркин ишлашини таъминлаши керак», — дейилади қўмита хабарида.
CPJнинг Европа ва Марказий Осиё дастурлари координатори Гулноза Саиднинг айтишича, гиёҳванд моддаларни сақлаш айблови «журналист етакчи ҳукумат амалдорига нисбатан терговини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб» қўйилганини ҳисобга олиб, шубҳали.
Шунингдек, ташкилот Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига электрон почта орқали мурожаат қилгани, аммо ҳеч қандай жавоб олмагани қайд этилган.
Аввалроқ Норвегия Хелсинки қўмитаси ҳам Қирғизистон ҳукуматини хавфсизлик кучлари журналист Болот Темировга гиёҳванд моддалар сепганлиги ҳақидаги иддаоларни имкон қадар тезроқ текширишга чақирган, АҚШ Давлат департаменти эса мамлакат раҳбариятига матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини эслатган эди.