Ссылки доступа

Моди Марказий Осиё етакчилари билан саммит ўтказди


Ҳиндистон ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси раҳбарлари онлайн саммитда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Саммит Ню-Деҳли ва Пекин Москва анъанавий равишда ўз таъсир доирасининг бир қисми деб ҳисоблаган минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга интилаётган бир пайтда бўлиб ўтди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 27 январь куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида бўлиб ўтган саммитда «Марказий Осиё Ҳиндистоннинг интеграциялашган ва барқарор кенгайтирилган қўшничилик ҳақидаги тасаввурида марказий ўрин тутади», деди.

Учрашув Хитой раҳбари Си Цзиньпин Марказий Осиёнинг бешта етакчиси билан саммит ўтказганидан икки кун ўтиб бўлиб ўтди ва унда минтақа давлатлари иқтисодиёти ва хавфсизлигини ошириш учун уч йил давомида 500 миллион доллар ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Ҳиндистон ТИВ баёнотига кўра, «Ҳиндистон-Марказий Осиё» саммитида етакчилар «савдо ва коммуникациялар, ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик, [ва] мудофаа ва хавфсизлик» каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар.

Баёнотда, шунингдек, учрашувда иштирок этаётган томонлар «инклюзив ҳукумат билан тинч, хавфсиз ва барқарор Афғонистонни кучли қўллаб-қувватлашини» яна бир бор тасдиқлагани қайд этилган.

«Биз ҳаммамиз Афғонистондаги воқеалар ривожидан хавотирдамиз, у ерда август ойида Толибон ҳокимиятга қайтганидан кейин гуманитар вазият кескин ёмонлашган», — деди Моди. «Шу нуқтаи назардан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик учун орамиздаги ўзаро ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамият касб этди».

XS
SM
MD
LG