Импорт қилинаётган енгил автомобилларнинг тақрибан 57 фоизи Хитой (8 минг 880 дона) ва Жанубий Кореядан (6 минг 472 дона) келмоқда. Ўзбекистонга автомобиль сотаётган мамлакатлар ичида Россия (4 минг 539 дона ёки қарийб 17 фоиз) ва Қозоғистон (4 минг 470 дона ёки 16,5 фоиз) ҳам каттагина улушга эга.
Статистика қўмитаси қайдича, Ўзбекистон ўтган йили жами 26 та хорижий ўлкадан енгил автомобиль сотиб олган. Экспортёр мамлакатлар орасида юқорида саналганлардан ташқари Польша (1 минг 204 дона), АҚШ (490 дона), Литва (428 дона), Таиланд (250 дона), Германия (115 дона), Япония (97 дона) кабилар ҳам бор.