Ссылки доступа

Канада Киевдан элчихона ходимларининг бир қисмини олиб чиқади


Ukraine – A sign at the Canadian Embassy in Kyiv, December 12, 2016
Ukraine – A sign at the Canadian Embassy in Kyiv, December 12, 2016

Якшанба куни Канада ҳукумати мамлакат элчихонасининг Киевда бўлиши зарур бўлмаган ходимларини, шунингдек, мамлакатда қолган дипломатларнинг оила аъзоларини Украина ҳудудидан вақтинча олиб чиқишларини эълон қилди.

Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Киевдаги дипломатик миссия ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди. Дипломатларнинг бир қисмини эвакуация қилиш сабаби хавфсизлик нуқтаи назаридан келтирилди.

Аввалроқ АҚШ, Буюк Британия ва бошқа бир қатор давлатлар Украинадаги дипломатик ваколатхоналарнинг оила аъзоларига Россиянинг эҳтимолий қуролли босқинидан қўрқиб, мамлакатни тарк этишни буюрган эди. Разведка хизматлари маълумотларига кўра, уруш деярли ҳар қандай вақтда бошланиши мумкин.

Аксарият Европа Иттифоқи давлатлари бундай чораларга реакция қилмаган. Киевда дипломатлар ва уларнинг оилаларини эвакуация қилиш қарорлари танқид қилиниб, мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ҳамон назорат остида эканлиги қайд этилди.

Киевга ташриф буюрган Канада мудофаа вазири Анита Ананд якшанба куни Украинада жойлашган Канада қўшинларини мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига, Россия чегараларидан узоқроққа жойлаштиришни эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Канада ҳарбийлари эҳтиёт чораси сифатида «Днепр дарёсининг ғарбий томонига кўчган». 200 га яқин канадалик ҳарбий хизматчилар украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш учун Украина ҳудудида қолмоқда.

Айни пайтда мамлакатда НАТОнинг бошқа ҳарбий хизматчилари ҳам бор, бироқ Альянс мамлакат Россия босқинига учраган тақдирда улар ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликларини бир неча бор таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG