Ссылки доступа

Ўтган йили Тожикистондан Афғонистонга 56 миллион долларлик электр энергияси экспорт қилинган


Министр энергетики и водных ресурсов Таджикистана Далер Джума
Министр энергетики и водных ресурсов Таджикистана Далер Джума

Тожикистоннинг «Барки тожик» энергетика холдинги вакиллари 2021 йилда Афғонистонга 56 миллион долларлик 1 миллиард 257 миллион кВт/соатдан ортиқ электр энергияси экспорт қилинганини маълум қилди.

Тожикистон Афғонистондаги Толибон кучини (дунёнинг бир қанча мамлакатларида тақиқланган) тан олмайди, лекин барибир қўшни давлатга электр энергияси етказиб беришда давом этмоқда.

Ўтган йилнинг 27 декабрида Афғонистоннинг “Брешна” энергетика компанияси ва Душанбедаги «Барки Тожик» энергетика холдинги ўртасида 2022 йил охиригача Тожикистондан Афғонистонга электр энергияси импорт қилиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган эди.

«Афғонистонга электр энергияси экспорти ижтимоий аҳамиятга эга. Қўшни давлатдаги вазият жиддий ташвиш уйғотмоқда, мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кучаймоқда», — деди Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума 31 январь куни Душанбедаги матбуот анжуманида.

Айни пайтда Афғонистон энергетика компаниясининг Тожикистон компанияси олдидаги қарзи 33 миллион доллардан ошади, деди журналистларга «Барки тожик»нинг янги раҳбари Маҳмадумар Асозода. Унинг сўзларига кўра, энергия холдинги “Брешна” билан қарзни тўлаш масаласида доимий алоқада.

«Афғон компаниясида маблағ ўтказиш бўйича банк чекловлари мавжуд. Улар январь ойида «Барки тожик»га 2 миллион доллар тўлаган ва келаси ой қарзни тўлиқ қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда», — деди Асозода.

«Барки Тожик» компанияси 2022 йилда қўшимча келишув асосида Афғонистонга иссиқ мавсумда, майдан сентябргача кунига 400 мегаваттгача, куз-қиш даврида эса 25-30 мегаваттгача электр энергияси етказиб беришини аввалроқ эълон қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 11 ойида Тожикистон 93,5 миллион долларлик электр энергияси экспорт қилган, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб икки баробар (40,5 миллион доллар) кўпдир. Афғонистондан ташқари Тожикистон электр энергияси қўшни Ўзбекистонга ҳам етказиб берилади.

Шу билан бирга, Тожикистоннинг ўзида, айрим вилоятларда аҳолининг совуқ мавсумда электр энергиясидан фойдаланиш имконияти чекланган. Айниқса, аҳоли 2021 йилнинг октябрдан декабригача электр қуввати тақчиллигига дуч келди.

XS
SM
MD
LG