Ссылки доступа

Қаршида ободонлаштириш идораси ҳайвонларни оммавий заҳарлаётгани иддао қилинди


Жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотининг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фаоли Қарши шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси овлаш хизмати ходимларининг итларни оммавий заҳарлаганидан шикоят қилди.

Экофаол Қарши шаҳрининг Арабхона мавзесида назоратсиз қолдирилган уй ҳайвонлари, хусусан, итларнинг аҳоли кўз олдида заҳарлаб ўлдирилганини иддао қилади.

Табиат қўриқчилари жониворларни оммавий заҳарлаш устидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Олий Мажлис депутатларига мурожаат йўллаган.

“Ҳозиргача ветеринария бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралардан мазкур ҳолатлар бўйича расмий жавоблар олдик. Шунингдек, бошқа расмий органларга мурожаатномалар йўлладик”, дейилади Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилоти баёнотида.

Аввалроқ Жиззахда ободонлаштириш идоралари ходимлари назоратсиз қолган ҳайвонларни отиб, ахлат қутиларга ташлагани бўйича ҳолат экофаолларни ташвишга солганди.

XS
SM
MD
LG