Ссылки доступа

Андижонда ташландиқ бинодан ўлик туғилган чақалоқ топилди. Прокуратура ҳолатни ўрганмоқда


Андижон вилоят прокуратураси ахборот хизмати 17 яшар қиз янги туғилган чақалоғини қурилиши чала тугалланган бино орқасига ташлаб кетганини хабар қилди.

"Дарё" нашрига кўра, Жалақудуқ тумани "Навоий" маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган М.Ш. 20 январь куни соат 23:00 ларда ўлик туғилган чақалоғини қурилиши битмаган бино атрофига ташлаб кетган.

Суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Андижон филиалининг дастлабки хулосаларига кўра, чақалоқ ўлик ҳомила экани аниқланиб, унинг ўлим сабаблари бўйича махсус экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлади.

Шу йилнинг 27 январь куни Хоразм вилоятидаги ахлатхонада чақалоқ мурдаси топилган ва мазкур ҳолат юзасидан суриштирувлар бошланганди.

“Аввалроқ Фарғонада 20 ёшли қиз кўчадан чақалоқ топиб олганини айтиб ИИБга мурожаат қилгани, суриштирув натижасида чақалоқни унинг ўзи дунёга келтиргани аниқлангани ҳақида хабар берилганди” деб ёзмоқда “Дарё” ахборот хизмати.

XS
SM
MD
LG