Ссылки доступа

Фирдавс Абдухолиқов ЎзЭОАВМА раислигидан кетди


Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) раиси лавозимидан кетди.

Бу ҳақда хабар қилган uzreport.news нашрига кўра, Ф. Абдухолиқовнинг ишдан бўшаш масаласи ассоциациянинг 1 февраль куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида кўриб чиқилган. Йиғилишда сўзга чиққан ЎзЭОАВМА раиси Фирдавс Абдухолиқов ўзини лавозимдан озод қилишни сўраган. Унинг аризаси ассоциация аъзолари томонидан бир овоздан қониқтирилган.

Ф. Абдухолиқовдан бўшаган раислик ўрнига Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа тайинланган.

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги директори ўлароқ шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқлангани, бу борада тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилгани ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG