Ссылки доступа

АҚШ ҳукумати ходимларининг оилалари Беларусни тарк этади


Посольство США в Минске (архивное фото)
Посольство США в Минске (архивное фото)

АҚШ Давлат департаменти америкалик давлат хизматчиларининг оила аъзоларига «Россиянинг Украина билан чегараси яқинидаги ғайриоддий ва хавотирли ҳарбий фаолияти» туфайли Беларусни ҳам тарк этишни буюрди.

АҚШ фуқароларига Беларусга аввал ҳам коронавирус пандемияси ва мамлакатдаги қонунларнинг ўзбошимчалик билан бажарилиши сабабли бориш тавсия этилмаган. Эндиликда унга Украина билан чегарадаги вазият ҳам қўшилди.

Аввалроқ АҚШнинг Украинадаги элчихонаси мамлакатдаги америкалик фуқароларни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришга чақириб, «Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар таҳдиди кучайганлиги сабабли мамлакатдаги вазият олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада қолаётгани» ҳақида огоҳлантирган эди.

АҚШ Давлат департаменти Киевдаги элчихонадан америкалик дипломатларнинг оилаларини эвакуация қилишни бошлади. АҚШ ортидан Буюк Британия, Австралия ва Германия элчихона ходимларининг бир қисми ва уларнинг оила аъзолари Киевдан Россиянинг кучайиб бораётган таҳдидига жавобан эвакуация қилингани ҳақида хабар беришди. Канада ҳам кейинроқ ўз дипломатларини эвакуация қилишини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский дипломатларнинг мамлакатни тарк этишини хато деб билишини айтди.

Январь ойида Россия ва Беларус «Иттифоқчилар қарори» деб номланган қўшма ҳарбий машғулотларни эълон қилган эди. Улар февраль ойининг охиригача давом этиши кутилмоқда. Айни пайтда Россия қўшинлари Беларус-Украина чегараси яқинида тўпланган. Ғарб Россия бу ҳудудларда кейинчалик Украинага бостириб кириш учун гуруҳ тузаётганидан хавотирда. Кремль эса буни рад этади.

XS
SM
MD
LG