Ссылки доступа

Тошкент метросининг икки ходимаси ишга маст келгани учун ишдан ҳайдалди


Тошкент метрополитенида 30 январь куни иш жойига спиртли ичимлик ичган ҳолда келган бекат навбатчиси М.М. ва фаррош М.С. ишдан бўшатилган.

Тошкент метрополитени хабарномасига кўра, метро ходималари билан меҳнат шартномаси “ўз ҳатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини қўпол равишда бузганликлари учун” бекор қилинган. Уларнинг фаррош аёлнинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида иш вақтидан аввал кафега боришгани ва ичкилик ичишгани аниқланган, бу ҳол тиббий экспертиза чоғида тасдиғини топган.

Бундан ташқари, ҳаракат хизмати 1-бекат катта оператори Г.И.га эса икки ходиманинг ароқ ичиб, ишга келгани, бу ҳолат метрополитенда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солиши ва фожиа билан тугаши мумкинлигини била туриб раҳбариятга маълум қилмагани учун Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан “ҳайфсан” берилган.

XS
SM
MD
LG