Ссылки доступа

Қозоғистонда «АрселорМиттал Темиртау» заводида 47 ёшли ишчи ҳалок бўлди


Қарағанда вилоятидаги «АрселорМиттал Темиртау» металлургия заводида бир ишчи ҳалок бўлди. 47 ёшли Мурат Ўтегенов синтер заводида руда-қуйруқ участкасида уста бўлиб ишлаган.

Заводга эгалик қилувчи компания ва расмийлар воқеани «бахтсиз ҳодиса» деб атади.

Қарағанда вилояти меҳнат инспекциясининг Озодликка билдиришича, комиссия вилоят давлат инспектори буйруғи билан текширув бошлаган.

«Авариянинг ҳолатлари ва сабаблари махсус текширув якунида аниқланади, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади», деди Озодликка меҳнат инспекциясида.

Расмийлар ва иш берувчи синтер заводи ишчиси билан нима содир бўлганини аниқ айтмади. Меҳнат инспекцияси ҳам бу саволга жавоб бермай, воқеа тергов жараёнида бартараф этилишини айтди.

Январь ойида «АрселорМиттал Темиртау»да яна бир кончи ҳалок бўлди, у “Шахтинская” конида юк ташиш ишларини бажараётганда жароҳат олди. Ишчи касалхонага ётқизилган, у икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида касалхонада ётиб, 10 январь куни вафот этган. Компания бу ҳодисани ҳам «бахтсиз ҳодиса» деб атаган. Кончининг ўлими сабаблари ҳозирча айтилмаган.

Ўтган йилнинг кузида «АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг заводида ёш ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди.

2021 йилнинг 7 ноябрь куни Қарағанда вилоятидаги Абайская конида олти нафар кончи ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳат олди.

«АрселорМиттал Темиртау» компанияси Қарағанда вилоятининг бир қанча шаҳарларидаги конларга ва Темиртаудаги металлургия заводига эгалик қилади. Компания миллиардер Лакшми Митталга тегишли.

XS
SM
MD
LG