Ссылки доступа

Ҳафта охиридан Ўзбекистоннинг тўрт шаҳридан Москвага қўшимча рейслар йўлга қўйилади


Жорий йилнинг 6 февралидан эътиборан Ўзбекистоннинг Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан Россия пойтахти Москвага қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиаширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Авиаширкат қайдича, Тошкент – Москва – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч марта – якшанба, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, Нукус – Москва – Нукус йўналишидаги рейслар якшанба, Урганч – Москва – Урганч йўналишидаги қатновлар пайшанба, Термиз – Москва – Термиз йўналишидаги парвозлар эса душанба кунлари амалга оширилиши қўшимча қилинган.

Аввалроқ Uzbekistan Airways январь ойи охиридан Россия шаҳарларига авиақатновлар сонини кўпайтирмоқчи экани ҳақида хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG