Мазкур ташаббусни партия фаоллари ёшларни “миллатимизга ёт бўлган ҳар қандай ғоя ва қарашлардан ҳимоялаш” зарурати билан изоҳлаган.
“Бундай шарафли йўлда керак бўлса жиноий жавобгарлик чораларини кучайтиришимиз, фойдасидан кўра зиёни кўп бўлаётган интернет тармоғидаги тик-ток сингари мобил иловаларни содир бўлаётган кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда бутунлай блоклашимиз лозим”, дейилган “Адолат” СДП матбуот хизмати томонидан партия сайти орқали ёйинланган баёнотда.
Бундан 1,5 ой муқаддам Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам билан Ўзбекистонда июль ойидан бери блокланган TikTok ҳақида онлайн учрашув ўтказгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўшанда К. Алламжонов ўзаро муҳокамада у “TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни “Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар” берганини урғулаган.
“TikTok — зарарли бўлса уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман”, деб ёзган эди К. Алламжонов.