Ссылки доступа

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда биринчи марта аёл раҳбарларни лавозимга тайинлади


Кабул, декабрь 2021 года
Кабул, декабрь 2021 года

Ўтган ёзда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан бери Толибон Кобулда биринчи марта икки аёлни раҳбарлик лавозимига тайинлади.

Улардан бири ихтисослаштирилган туғруқхона мудири лавозимини эгаллаган, иккинчиси гинекологик клиникага раҳбарлик қилган.

ОАВ Толибон халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлардан сўнг аёлларни лавозимга тайинлашга рози бўлганини, аёлларнинг мамлакат ҳаётидаги иштироки масаласини кўтарганини ёзмоқда. Бундан ташқари, Афғонистонда туғруқ вақтидаги ўлим муаммоси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда – 2019 йилда ҳар 100 минг кишига 638 та ўлим. Бу кўрсаткич дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ваъда берган, бироқ тез орада чекловлар жорий қила бошлаган. Исломчилар 20 йиллик хотин-қизлар ишлари вазирлигини тарқатиб юборди, қизларнинг мактабга киришини чеклади, аёлларнинг спорт билан шуғулланишини тақиқлади, телебошловчиларни ҳижоб ўрашга мажбурлади. Толибон ваъдаларига зид равишда бирорта ҳам аёл ҳукуматга кирмади.

Афғонистондаги аёлларга оид қоидалар Толибон томонидан 20 йил аввал, АҚШ қўшинлари киритилишидан олдин қўлланилган қаттиқроқ чоралардан бироз юмшоқроқ. Ўша пайтда Толибон қизлар ва аёлларнинг асосий таълимдан ташқари таълим олишларини бутунлай тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG