Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти Жаниш Рустенбековни Тожикистондаги элчи лавозимидан озод қилди


Жаниш Рустенбеков Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли қарор Президент Садир Жапаров томонидан имзоланган.

Жаниш Рустенбеков Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчиси лавозимида 2018 йил декабридан бери ишлаб келаётган эди. 2021 йил сентябрида парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ушбу лавозимга собиқ депутат Кубаничбек Нурматов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллагани маълум бўлган эди.

Бироқ 20 сентябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Нурматовнинг кўплаб ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолатлари бўйича судгача тергов ҳаракатлари доирасида ҳибсга олинганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG