Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, Республика махсус комиссияси мазкур қарорга коронавируснинг тарқалганлик даражаси бўйича мамлакатдаги вазият барқарорлашганини эътиборга олган ҳолда келган.
Вазирлик таълим масканларига қайтган ўқувчи ва талабалардан ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилишини эслатган.
Аввалроқ мутасаддилар Ўзбекистонда қишки таътил кунлари тугайдиган 24 январдан бошлаб барча мактаб, лицей, олий ва профессионал таълим муассасаларида таълим жараёни бир ой давомида, яъни 24 февралгача “онлайн” шаклда олиб борилишига қарор қилган эдилар.
ССВ ўқиш жойига қайтаётган ўқувчи ва талабалар учун учоқ ва поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинишини қўшимча қилган.