Ссылки доступа

Тошкентда йўл ўртасида ошхўрлик қилган тиктокернинг онаси жавобгарликка тортилди


Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йўл ўртасидаги тўсиқ устида ош еган тиктокернинг онаси жазоланди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Хадра МФЙ ҳудудида бўлган йўлнинг қатнов қисми ўртасидаги бордюр устида бир ўсмирнинг овқатлангани акс этмиш видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ортидан текширув ўтказилганини билдирган.

Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10.00 ларда тасвирга туширилган.

ИИББ вакиллари талқинига кўра, 2004 йилда туғилган С.О. (тиктокер – таҳр.) йўл ўртасида ош ейиш билан “ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган”.

“Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилди, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди”, дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG