Ссылки доступа

Олмаота маъмурияти фаолларга январь воқеалари хотирасига мотам ўтказишга рухсат бермади


Олмаота ҳокимлиги фаолларга январь воқеалари хотирасига бағишланган митинг ўтказишга рухсат бермади. Фаол Марат Турумбетов 2 февраль куни Фейсбукдаги саҳифасида расмийлар 13 февралга белгиланган Кантар-2022 мотам тадбирини ўтказишга рухсат бермаганини маълум қилди.

«Улар учун январь воқеалари ва қурбонлар муҳим эмасдек. Бундан буён халқ билан мулоқот бўлмаслиги ҳам аниқ. Шу тариқа, Олмаота ҳокими этиб тайинланган Дўсаев халққа муносабатини кўрсатди ва демократлаштиришга қайтмаслигини исботлади», — деб ёзади фаол.

Бунга жавобан шаҳар ҳокимлиги бош санитария шифокори қарори асосида шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказишга йўл қўйилмаслигини эслатди. Ҳокимлик вакиллари, шунингдек, митингни фақат Маҳатма Ганди ва “Сариарқа” кинотеатри ортида ўтказиш мумкинлигини таъкидлади.

Бироқ фаолларнинг маълум қилишича, мотам акцияси 13 январь куни Республика майдонида ўтказилиши режалаштирилган.

Январь ойида Жанаўзен ва Ақтауда суюлтирилган газ нархи ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликлар ва зўравонликлар билан якунланган эди. Бошқа ҳудудлардаги тўқнашувларда камида 227 киши ҳалок бўлган. Манғистаудаги тинч митинг чоғида тўполон бўлмаган. Ақтау ва Жанаўзендаги митингларда одамлар ҳокимиятдан сиёсий ва иқтисодий талабларни, сиёсий тизимни тўлиқ қайта қуришни талаб қилишди.

XS
SM
MD
LG