Унинг қайд этишича, лойиҳа ҳозирда мувофиқлаштириш босқичида.
«Ушбу йўлнинг қурилиши нафақат Қирғизистон ва Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Ушбу лойиҳа ҳар доим икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидан жой олган, унинг мазмун-моҳияти ва мақсадга мувофиқлиги борасида ҳеч қандай сиёсий келишмовчиликлар мавжуд эмас, фақат лойиҳанинг техник жиҳатлари ва молиявий қисми билан боғлиқ масалалар мавжуд бўлиб, улар ҳозирда уч давлат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда», деди Жапаров.
Аввалроқ Садир Жапаровнинг Пекинга ташрифи чоғида муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро темир йўл линиясини қуриш истиқболи бўлиши хабар қилинган эди.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000 йиллар бошида эълон қилинган, аммо ўшандан бери у амалга ошмаган. Ғояга кўра, Торуғарт довони орқали ўтувчи йўл Арпа жайлоғи бўйлаб ўтиб, кейин Ўзган тумани орқали Қора-сув шаҳрига етиб боради ва у ердан Ўзбекистонга боради. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак эди.
2017 йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўли қурилиши бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи тузилгани, лойиҳани амалга оширишнинг уч хил варианти кўриб чиқилаётгани маълум қилинганди.