Ссылки доступа

Эрдўғон Украина ва Россияни «яраштириш» ниятида


Реджеп Тайип Эрдоган и Владимир Зеленский. Киев, 3 февраля 2022 года
Реджеп Тайип Эрдоган и Владимир Зеленский. Киев, 3 февраля 2022 года

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 3 февраль куни украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Украина ва Россия раҳбарларининг учрашувини ўз мамлакатида ўтказишни таклиф қилди.

«Биз Қора денгиз минтақасидаги кескинликни камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрмиз», деди у.

Эрдоғоннинг музокараларда Россия Федерацияси ва Украина ўртасида воситачи бўлиш ташаббуси Киев томонидан ижобий қабул қилинди. Бу ҳақда Украина раҳбари Владимир Зеленский Туркия раҳбари билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Икки ҳафта олдин Эрдўғон ўз ҳудудида Путин ва Зеленский ўртасида келишмовчиликларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш учун учрашув ўтказишни таклиф қилган эди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ўшанда Москва турк ҳамкорлари Киевни Минск келишувларини амалга оширишга ундасагина мамнун бўлишини айтди. Айрим россиялик сиёсатчилар эса Эрдўғоннинг таклифи Анқаранинг постсовет ҳудудида ўз ролини ошириш истаги билан боғлиқлигини айтишди.

Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг 3 февраль куни Киевга ташрифи доирасида Украина ва Туркия ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланди. Битимнинг асоси Туркия томонидан 10 137 та товар объекти бўйича божларни нолга туширишдир, бу умумий товарларнинг 95 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, яна 1348 та товар объектига тариф квоталари ёки камайтирилган божлар қўлланилади. Айни пайтда Украина Туркияга ушбу товарларнинг фақат ўндан бир қисмини импорт қилади, дея таъкидлайди агентлик.

«Шартнома имзоланишидан олдин ҳам ўтган йили ўзаро савдо ҳажми рекорд ўрнатди ва 7 миллиард долларга ўсди. Бу бизнинг мақсадимиз, келишувимиз, ҳар икки давлат президентларининг интилишлари – 10 миллиард доллардан кўпроқ эканлигини исботлайди», деб таъкидлади Зеленский.

Украина ва Туркия ўртасида учувчисиз учиш аппаратларини биргаликда ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича келишув ҳам имзоланди.

Охирги пайтларда Туркия ва Украина мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтирди. 2019 йилдан бери Киев Анқарадан Байрактар дронларини сотиб олмоқда, Украина ҳам турк ҳарбий кемаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.

XS
SM
MD
LG