Ҳужжатга мувофиқ, ёши 18 дан ошган ва эмланиши учун тиббий монеълик бўлмаган австрияликларнинг барчаси мажбурий равишда эмловдан ўтиши шарт. Расмийлар 15 февралгача эмланмаганларнинг барчасига бир ой ичида эмловдан ўтиш чақириғи билан хат йўллашни режалашяпти. Бундан бош тортганлар 3 минг 600 еврогача жаримага тортилиши мумкин.
COVID-19 га чалинганлар мусбат натижали тести чиққан кундан бошлаб 180 кунгача эмланмай юра олади.
Австрияда, сўнгги маълумотга кўра, аҳолининг 75 фоизи эмланган.
Сўнгги пайтларда бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайгани қайд этиляпти. Биринчи навбатда, бу Omicron штаммининг тарқалиши билан боғланмоқда. Тиббиётчилар мазкур штамм янада юқумлироқ экани, ҳатто эмланганларга ҳам юқиши мумкинлигини айтишяпти. Айни пайтда мутахассислар пандемияга қарши курашда энг асосий восита эмловдан ўтиш эканини урғулашмоқда.