Ссылки доступа

Қозоғистон МХҚ раисининг яна бир собиқ ўринбосари ҳибсга олинди


Заместитель председателя Комитета национальной безопасности Казахстана Даулет Ергожин. Фото взято с правительственного сайта.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси ўринбосари Даулет Ергожин суд қарори билан ҳибсга олинди. Бу маълумотни 7 февраль, душанба куни маҳаллий ОАВ тарқатди.

«Суд К.Масимов, А.Садиқулов ва Д.Ергожинларни ҳибсга олишга санкция берди. Жиноят иши «махфий» деб ҳисобланади», — дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ МХҚга таяниб.

Даулет Ергожин 2016 йилнинг ноябридан жорий йилнинг январигача МХҚ раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Бунгача Ергожиннинг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида тажрибаси бўлмаган. У Карим Масимов МХҚ раислигига тайинланганидан икки ой ўтиб ишга киришган.

5 январь куни номаълум гуруҳлар Қозоғистоннинг шарқий ва жанубида қон тўкиш билан якунланган норозилик намойишларига аралашди. Ўшанда Тоқаев Назарбоевнинг узоқ йиллик ишончли вакили ва кейинчалик ҳибсга олинган МХҚ раиси Карим Масимовни алмаштирган эди.

Унинг уч ўринбосарлари Марат Усупов, Даулет Ергожин ва Ануар Садиқулов 9 январь куни ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG