Бу ҳақда 7 февраль куни парламентнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитаси йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Жанибеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг аксарияти четдан келтирилади.
«Керакли буғдой захирасининг 45 фоизи, шакарнинг 50 фоизи етарли эмас эди. Бундан ташқари, атиги 20% ўсимлик ёғи, 55% тухум ишлаб чиқарамиз. Аммо 2024 йилга бориб ўзимизни шакар ва буғдой билан таъминлашни режалаштирганмиз», — деди вазир.
Қирғизистон уннинг асосий қисмини Қозоғистон ва Ўзбекистондан импорт қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда ёз қурғоқчил келиши сабабли барча экинлар ҳосили камайгани ҳақида хабар берилган эди. 2021 йил охирида буғдой ва арпа ўтган йилга нисбатан деярли ярим баравар кам ҳосил олинди.