Расмийлар уларни турли жиноятлар содир этишда айблайди, бироқ улар ҳар қандай жиноятга алоқадорлигини рад этади.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳарбийлар Хорогнинг Дашти Бўло туманида, Мамадбокир Мамадбокировнинг уйидан унча узоқ бўлмаган ҳудудга жойлашишга ҳаракат қилган, аммо одамлар бунга тўсқинлик қилган. Хорогликларнинг бир неча аҳолиси ҳам кечалари кўчаларда жуда кўп одамлар патруллик қилганини айтишди.
ТБАВ маъмурияти матбуот котиби Ғолиб Ниятбековнинг 6 февраль куни «Озоди» радиосига айтишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вазиятни ҳақиқатдан узоқ тасвирламоқда. «Хорогда ҳарбий кучлар борлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон. Аҳолиси ҳам кечаси кўчага чиқмади. Вазият тинч, одамлар одатдаги ишлари билан банд. Чет элда ўтирган бир гуруҳ одамлар ҳамма нарсани ўйлаб топиб, нифоқ чиқармоқчи. Ҳудудда халқ ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик соҳасида сезиларли яхшиланиш кузатилмоқда», — деди у.
Мамадбокировнинг исмини айтишни истамаган яқинларидан бирининг айтишича, 5 февраль куни халифалар (Хорог туманлари уламолари) Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода билан учрашган.
Норвегия Хелсинки қўмитасининг Марказий Осиё бўйича вакили Мариус Фоссум Твиттер саҳифасида Тожикистон расмийларини Хорогдаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди. «Хорогдан хавотирли хабарлар келаяпти. Тожикистон ҳукумати мумкин бўлган қон тўкилиши ва тўқнашувларнинг олдини олиши керак», деб ёзади Фоссум.
2022 йил февраль ойи бошида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти прокуратураси Мамадбокировга нисбатан бирданига Тожикистон Жиноят кодексининг тўртта моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Расмийлар ҳуқуқ-тартибот органларига келишни талаб қилган яна олти киши ўтган йилнинг 25-28 ноябрь кунлари жиноят содир этганликда айбланмоқда.