Ссылки доступа

Юз мингдан зиёд одам АҚШни чеченистонлик ака-ука гейлар ишига аралашишга чақирди


Россиянинг Нижний Новгород шаҳридан ўғирланиб, Грознийга олиб кетилган чеченистонлик икки гей ҳимояси учун очилган онлайн-петиция остига 100 мингдан зиёд одам имзо чекди. Бу ҳолатга “Кавказ.Реалии” нашри таҳририяти эътибор қаратган.

Петицияни дунёнинг турли мамлакатларидан туриб имзолаганлар АҚШ раҳбариятини ака-ука – 20 ёшли Салех Магамадов ва 18 ёшли Исмаил Исаев Грознийдаги тергов ҳибсхонасидан озод этилиши учун глобал дипломатияни ишга солишга чақирган.

Магамадов ва Исаев туғишган ака-ука бўлишиб, улардан бири гей, иккинчиси эса жинсини ўзгартириш ниятида бўлган. Улар 2020 йил февралида Нижний Новгороддан ўғирланиб, Чеченистонга олиб чиқиб кетилган. Иддаоларга кўра, улар ўша ерда қийноққа солиниб, мухолифатдаги Telegram-канал модерацияси билан шуғулланганлари учун камера олдида узр сўрашга мажбур қилинган.

Чеченистон расмийлари уларни ноқонуний қуролли гуруҳга иштирок этмоқчи бўлганларга ёрдам берганликда айблашмоқда. Уларга адвокатлар иштирокисиз иқрорномаларга қўл қўйдирилган.

“Мемориал”инсон ҳуқуқлари маркази уларни сиёсий маҳбус деб тан олган. Қайд этилишича, ака-ука қийноқ ва таҳқирга дучор қилинган, тергов ҳибсхонасида эса улар муттасил калтакланмоқда.

XS
SM
MD
LG