Ҳокимнинг мурожаати 6 февраль куни кечқурун «Бадахшон» телеканалида эълон қилинган.
Маҳмадбокир Маҳмадбокиров ТБАВ таълим бошқармаси бошлиғи Лутфулло Наврўзовни калтаклаганликда айбланмоқда. Озоди радиоси манбаларининг 6 февраль куни хабар беришича, расмийлар Муҳаммадбокир Муҳаммадбокиров ва қидирувдаги яна 6 нафар шахсни бир ҳафта ичида ҳуқуқ-тартибот идораларига таслим қилишни талаб қилмоқда. Айрим маҳаллий аҳолининг хабар беришича, хавфсизлик кучларининг Маҳмудбокировни қўлга олиш бўйича эҳтимолий махсус операциясининг олдини олиш мақсадида кечаю кундуз навбатчилик ташкил қилинган.
Вилоят ҳокимияти Бадахшон телевидениеси 2 февраль куни тарқатган баёнотида Маҳмудбокировга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг бирданига тўртта моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини эълон қилганидан кейин Хорогдаги вазият кескинлашди. Маҳмадбокиров «Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш», «Ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш», «Уй-жой дахлсизлигига тажовуз қилиш», «Миллий, ирқий ва маҳаллий адоватни қўзғатиш»да айбланмоқда.
Жиноий иш ТБАВ таълим бошқармаси бошлиғи Лутфулло Наврўзовнинг Мамадбокиров томонидан қаттиқ калтаклангани ҳақидаги видеомурожаати асосида қўзғатилган.
Маҳмадбокир Маҳмадбокировнинг ўзи 1 февраль куни Озоди радиоси билан суҳбатда Наврўзовнинг қийноқ ва калтакланганлик ҳақидаги айбловларини рад этиб, у билан фақат «тарбиявий соат» ўтказганини таъкидлади.