Ссылки доступа

Россияда ишлаш учун патент олганларнинг ярмидан кўпроғи Ўзбекистон фуқароларидир


Ўтган йили Россияда ишлаш учун патент олган меҳнат муҳожирларининг 50 фоиздан кўпроғини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Расман билдирилишича, 2021 йилнинг январидан декабригача Россияда 2 миллион 221 минг 826 муҳожир ишлаш учун патент олган. Улардан 1 миллион 316 минг 569 нафари ўзбекистонликдир.

Ўзбекистондан кейинги ўринда тожикистонлик муҳожирлар бормоқда. Ўтган йили 787 минг тожикистонлик патент расмийлаштирган. Озарбайжонлар 65 мингта, украинлар 37 мингта, молдованлар 17 мингта патент олган.

Россия Ички ишлар вазирлиги 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида 3 миллион 374 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Миграция хизматида қайдга олинганини маълум қилган эди.

Ўтган йилнинг 8 декабрь куни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов айни пайтда 2 миллион ўзбекистонлик четда юргани, буларнинг 80 фоизи Россия ҳудудида эканини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG