Ссылки доступа

“Миллий тикланиш” раиси Қодиров Лукашенконинг “янги иттифоқ”қа оид мулоҳазасини танқид қилди


 Алишер Қодиров
Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Беларуснинг лидери Александр Лукашенко тилидан янграган “собиқ совет республикалари (шу жумладан Ўзбекистон) 15 йилдан кейин Россия атрофида бирлашиб, 350-400 миллион аҳолига эга иттифоқ тузишга мажбур бўлиши”га оид тахминларга муносабат билдирди.

Лукашенко бу мулоҳазаларини аввалроқ россиялик журналист Владимир Соловьёвга берган интервьюсида очиқлаган.

А. Лукашенко қарашига танқидий ёндошган А. Қодиров “зўравонлик ва таҳдид устига қурилган давлатлар қанчалар мустаҳкам кўринмасин, мўрт бўлишини тарих кўп исботлагани”дан баҳс этган.

“Ушбу режалар тескари тўлқин яратиши ва совет империясини тикламоқчи бўлаётганлар ҳудудида янги давлатлар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Бу эса, албатта, минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга сабаб бўлиши мумкин”, деган “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров.

Лукашенко шу йил 10 январь куни бўлиб ўтган КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг онлайн саммити чоғида ҳам Қозоғистондаги тартибсизликларни келтириб чиқарган кучларнинг “нигоҳи ҳозирда Ўзбекистонга қаратилгани”ни иддао қилган ва расмий Тошкентни воқеалардан сабоқ чиқариш ҳақида огоҳлантирган эди. Президент Мирзиёев Лукашенконинг бу баёнотини “асоссиз” дея танқид қилган.

XS
SM
MD
LG