Ссылки доступа

Ўзбек сўми илк маротаба ўз рамзига эга бўлади. Марказий банк танлов эълон қилди


Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди. Расман билдирилишича, “сўм”нинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида миллий валюта рамзини яратишга қарор қилинган.

“Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади”,-дейилади хабарда.

Ишитирок этишни истовчи ўзбекистонликлар Марказий банк электрон манзилига ўз ғояси тасвири ва концепциясини 31 мартгача жўнатиши лозим. Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилади.

Ўзбекистон валютаси шу кунгача ўз рамзига эга эмас эди. Масалан, қозоқ тангаси (₸), қирғиз сўми (⊆), Россия рублининг (₽) каби рамзларга эга. Айни пайтда жаҳондаги энг машҳур валюта белгиси доллар ва евродир

XS
SM
MD
LG