Ссылки доступа

Путин билан музокаралар ўтказганидан сўнг Макрон Киевда Зеленский билан учрашди


Киевда 8 февраль куни Украина ва Франция президентлари музокара ўтказди. Франция президенти Эммануэль Макрон 7 февралда Россия президенти Владимир Путин билан Украина чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилган эди.

Зеленский Макронга Украина суверенитетини ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Франция президенти ўз ўрнида Париж Украинанинг демократия ва эркинликка, ҳудудий яҳлитликка эришиш интилишларини қўллашда давом этишини айтди.

7 февраль куни Москвада Макрон ва Путин музокараси 5 соатдан ортиқ давом этган эди. Музокараларда асосан Украина теварагидаги вазият ҳамда Москва НАТОдан талаб қилган хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинган.

Франция президенти сўнгги ҳафтада Украина атрофидаги вазият ҳамда Россиянинг “хавфсизлик кафолатлари” юзасидан Путин билан уч марта қўнғироқлашган.

XS
SM
MD
LG