Ссылки доступа

Фарғона водийси вилоятларидаги заправкаларда газ етказиб бериш тўхтатилмоқда


Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги автомашиналарга газ қуйиш шохобчаларида 9 февралдан эътиборан газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда Bugun.uz нашри “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти матбуот котибидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

“Ҳудудгазтаъминот” вакили “заправка”ларда газ етказиб бериш чоршанба куни соат 13:00 дан кейин тўхтатилишини билдирган, бироқ таъминот қачон тикланишига аниқлик киритолган эмас. Мулозим бунга газ босимининг оширилишига қаратилган ишлар олиб борилаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 25 январь куни рўй берган блэкаутдан икки ўтгач, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлагани ҳақида маълум қилганди. Ўшанда вазирлик бундан Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мустасно экани, мазкур ҳудудларда газ таъминоти иш режимини тиклаш ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG