Ссылки доступа

Меҳнат вазирлиги: Россияда 120 минг тожик меҳнат муҳожирига амнистия берилди


Ширин Амонзода
Ширин Амонзода

Россияда 120 мингдан ортиқ тожикистонлик меҳнат муҳожири амнистияга тушди, деди Меҳнат, миграция ва бандлик вазири Ширин Амонзода 9 февраль куни Душанбедаги матбуот анжуманида.

У муҳожирлар қандай қоидабузарликларга дуч келганини тушунтирмади. Тожикистон расмийлари аввалроқ 230 мингга яқин тожикистонликларнинг Россияга кириши вақтинча тақиқлангани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Россия Мигрантлар Федерацияси раҳбари Вадим Коженов амнистия Россияга кириши тақиқланган муҳожирларга нисбатан қўлланилишини айтган эди. Унга кўра, суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган хориж фуқароларига амнистия амал қилмайди.

Тожикистон Меҳнат вазирлиги раҳбари ўтган йили Тожикистоннинг 150 мингдан ортиқ фуқароси Россия Федерациясида бўлишини қонунийлаштирганини айтди. Бу эса, Ширин Амонзодага кўра, ушбу фуқароларнинг Россиядан чиқариб юборилиши хавфини камайтиради.

Меҳнат вазири маълумотларига кўра, ўтган йили Тожикистондан 373 773 нафар мамлакат фуқароси ишлаш учун кетган. Аммо бу статистика ҳар доим Россиядагидан фарқ қилади: Россия тожикистонлик муҳожирлар сонини бир миллиондан ортиқ деб ҳисоблайди. Ўтган апрель ойида Россия ўз чегараларини очди ва юзлаб тожикистонликлар иш излаб мамлакатга қочиб кетишди.

Мутахассислар муҳожирларнинг пул ўтказмаларини мамлакат иқтисодининг муҳим таркибий қисми деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG