Ссылки доступа

Туркманистонда дайди итлар ва мушукларни йўқ қилишга болалар жалб этилди


Ашхабад (иллюстративное фото)

Ашхобод шаҳар ҳокимлиги дайди итлар ва мушукларни йўқ қилишга болаларни жалб қила бошлади. Болалар ушланган ҳайвонларни шаҳар четидаги махсус ангарга олиб бормоқда. Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати хабар берди.

Бу тадбир Миллий кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси арафасида уюштирилди.

Хабарда айтилишича, икки ҳафтадан бери Ашхободда дайди итлар ва мушуклар ушланмоқда, уларнинг айримлари таёқлар билан калтакланиб ўлдирилаяпти. Бунга қадар бу ишни қурилишда ишлаётганлар амалга ошираётган эди.

Озодлик радиоси туркман хизматига интервью берган гувоҳлардан бири, ушланган ёки ўлдирилган ҳар битта дайди ҳайвон учун болаларга 5 манатдан (таҳминан 3 доллардан) ҳақ берилаётганини айтди. Бунга қизиққан болалар қоп ва таёқ кўтариб, Ашхабод кўчаларини кезиб юрибди.

Озодлик манбаснинг айтишича, ангарга қамалган ит ва мушуклар очликдан ўлмоқда. Бу ерга ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар киритилмаяпти.

Алабай зотли итни миллий рамз мифатида улуғловчи Туркман ҳукумати дайди итлар ва мушукларни қириш амалиёти тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG