Ссылки доступа

ССВ: Зангиотадаги шифохонага ётқизилганларнинг 96 фоизи вакцина олмаган


Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлар касалликни қандай ўтказаётгани бўйича маълум берди. Вазирлик январь ойида Зангиотадаги шифохонага ётқизилганлар ҳақида маълумот берди.

Вазирлик маълумотига кўра, шифохонага ётқизилганларнинг 96 фоизи коронавирусга қарши вакцина олганлардир. Вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда. Вакцина олмаганларда эса касаллик оғир кечаётгани таъкидланди.

"Шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига жами 8601 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этди. Афсуски, ушбу беморларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмаган. Касалланганларнинг бор-йўғи 358 нафари, яъни 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган, холос. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган", – дейилмоқда вазирлик хабарномасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирди.

XS
SM
MD
LG