Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида ишсизлар норозилик намойишини давом эттирмоқда


Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида ишсизлар норозилик намойишини давом эттирмоқда. 8 февралда улар билан Манғистау вилоят ҳокимнинг ўринбосари, "КазМунайГаз", "Ўзенмунайгаз" ширкати вакиллари учрашди. Бу ҳақда фаол Серик Бактибайули ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Норозилар ҳеч қандай комиссия билан муросага бормасликларини, иш билан таъминлангачгина норозиликни тўхтатишларини билдиришди. 8 февраль куни вилоят ҳокимияти норозиларни ишга жойлаштириш бўйича махсус комиссия ташкил қилингани тўғрисида хабар берганди.

Норозилар нефть қазиб олувчи ширкатлар ҳеч қандай воситачиларсиз уларни тўғридан-тўғри ишга олишини талаб қилди

Жанаўзенлик ишсизлар 31 январдан бери иш билан таъминлашни талаб қилиб шаҳар ҳокимияти олдида намойиш ўтказмоқда. 160 минг аҳоли яшайдиган мазкур шаҳарда ишсизлик энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG