Бунга ракета учирилгандан бир кун ўтиб содир бўлган геомагнит бўрон сабаб сифатида келтирилмоқда. Корпорация сунъий йўлдошлари паст орбиталарга жойлаштирилган, бўрон пайтида у ерда атмосфера зичроқ бўлади, дейилади хабарда. Атмосфера қаршилиги икки баравар ортди, бу эса сунъий йўлдошларнинг керакли траекторияга эриша олмаслигига олиб келди.
SpaceX ҳисоб-китобларига кўра, 40 тагача учирилган сунъий йўлдошлар ер атмосферасига киради ёки аллақачон кириб бўлган. Улар ерга етмасдан олдин ёниб кетиши кутилмоқда. Корпорация баёнотида айтилишича, сунъий йўлдошлар бошқа космик объектлар, одамлар ва ҳайвонларга таҳдид солмайди.
SpaceX юқори тезликдаги сунъий йўлдош Интернетга уланишни таъминлаш учун 42 мингта Старлинк микросунъий йўлдошини тахминан 550 километр баландликда орбитага чиқаришни режалаштирмоқда.
Айни пайтда орбитада 1500 га яқин сунъий йўлдошлар бор. Корпорация 4408 та сунъий йўлдошни учириш учун рухсатга эга.