Ссылки доступа

USAID Марказий Осиёда янги бозорларни очиш учун 19 миллион доллар ажратади


АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиёда янги дастурни ишга туширди. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, бюджети 19 миллион доллар бўлган беш йиллик дастур Марказий Осиёда савдо соҳасида ҳамкорликни яхшилашга қаратилган бўлиб, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.

АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, лойиҳа доирасида божхона ва чегара назорати тартибларини уйғунлаштириш, экспорт хизматларини кенгайтириш, хорижий компанияларга ташриф буюриш режалаштирилган.

Қирғизистон Республикасида дастур Иқтисодиёт ва савдо, Транспорт ва коммуникациялар вазирликлари, Давлат божхона хизмати ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги дастурни амалга ошириш натижасида савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш жараёнларини тартибга солиш орқали савдони яхшилашга умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG