Ссылки доступа

Президент Самарқандда қатор ҳокимлар, прокурорлар ва бошқа амалдорларни ишдан бўшатди


Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафари доирасида ўтган йиғилишда Самарқанд ва Нурабод туманлари ҳокимлари, Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи ва Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи ҳамда прокурорини ишдан бўшатди.

ЎзАнинг хабар беришича, бундан ташқари Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси раҳбари ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари, Ургут ва Пайариқ туманлари солиқ инспекциялари бошлиқлари ишдан олинди. Уларнинг айримларига нисбатан коррупция айблови билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Йиғилишда президент вилоятдаги тиббий, ижтимоий муаммолар, банк-молия тизимидаги камомадлар, жиноятчиликка оид рақамлар ўсиб бораётганини кескин танқид қилганлиги айтилди.

Президент банкларда пора эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплигини, қайтарилмаётган кредитлар кўпайганини айтган. Бундай ҳолатларга йўл қўйгани учун Миллий банк, Халқ банки ва Асака банкдаги ҳолатлар бўйича жиноий иш очиладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG