9 февраль куни эрталаб “Берекетли” бозори ҳудудида нон сотиш вақтида дўкон ойнаси цинган. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, дўконнинг қалин ойнаси атайлаб синдирилган.
«Эрталаб ҳар доимгидек нон тарқатилгач, навбатда турган ҳаммага ҳам нон етмади. Фуқаролар ўз норозиликларини кўрсатиш учун қўполлик билан ойнани синдириб, давлат мулкига зарар етказа бошладилар», дейди гувоҳлардан бири.
Бир қанча гувоҳларнинг сўзларига кўра, эрталаб соат 4:00 дан бери дўкон олдида 100 дан ортиқ одам навбатга туришган. Можаро бошланган пайтга келиб, нон сотиб олишга муваффақ бўлганларнинг кўпи уйларига қайтишган, 60 га яқин одам эса дўкон ёнида қолган.
Нон олишга улгурганлар билан нон олмаганлар ўртасида бошланган можаро дўкон сотувчиларига ўтган. «Улар сўзма-сўз жанжал ва норозилик билдиришда давом этишди, сотувчилар муаммони нон етишмаслиги билан ҳал қилмаслигини англаб, можаро иштирокчиларидан бири дўкон ойнасини синдириб ташлади», — дейди воқеа гувоҳи.
Дўкон ходимлари оломонни тарқатиш учун полицияни чақирган. Полиция келишидан олдин одамлар тарқалиб кетишган. Воқеа жойига етиб келган бир гуруҳ полициячилар жиноятчиларни аниқлаш учун тергов ишларини бошлади.