Ссылки доступа

Умра рейслари бир ҳафтада 16 марта амалга оширилади


Ўзбекистондан Умрага авиарейслар 10 февралдан бошлаб ҳафтасига 16 марта амалга оширилади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, Умрага ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс парвоз қилади.

16 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентдан Саудияга 22, 25 ва 28 январь кунлари авиарейслар йўлга қўйилгани тўғрисида хабар берганди. 1 февралдан бошлаб Умра сафарига ҳар куни биттадан авиарейс амалга оширила бошланган.

Ўшанда 10 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига рейслар сони кунига 2тага етказилиши, рамазон ойи давомида эса ҳар куни 3 тадан авиақатнов йўлга қўйилиши билдирилган эди.

Умрага борувчилар коронавирусга қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG